Тошкент вилоятида айрим объектлар бузилади
Аввал вилоят марказида 700 миллион сўм эвазига Янги йил арчаси ўрнатилиши маълум бўлганди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айрим яроқсиз ҳолатдаги объектларни бузиш бўйича қарорни имзолади.
Жумладан, Тошкент вилояти қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси хулосасига кўра, Бўстонлиқ тумани Нанай МФЙ ҳудудидаги врачлик пункти, Олмалиқ шаҳридаги 9-мактаб қўшимча ўқув биноси, 12-мактабнинг ёрдамчи ўқув биноси бузилади.
Бундан ташқари, бузиш натижасида яроқли деб топилган қурилиш материаллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади, бузишдан кейин бўшайдиган ерлардан самарали фойдаланиш чоралари ишлаб чиқилади.
Аввалроқ Мирзаевнинг фармойиши билан Нурафшон шаҳрида 700 миллион сўм эвазига Янги йил арчаси ўрнатилиши маълум бўлганди.