platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида бюджетдан 76,5 млрд сўм ажратилади

Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган канал ва коллекторларнинг қарийб 15 километр қисмини бетонлаштириш учун 20 млрд сўм берилади. 

Тошкент вилоятида бюджетдан 76,5 млрд сўм ажратилади

Тошкент вилоятида маҳаллий бюджетдан 76,5 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақда 2026 йил 30 июл куни чиққан Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарорида айтилади.

Тошкент вилоятида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан жами 76 миллиард 574,7 миллион сўм маблағ турли йўналишларга йўналтирилади.

Шундан 24 миллиард 108,1 миллион сўм йил бошида аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан, 52 миллиард 466,6 миллион сўм эса маҳаллий бюджетнинг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Ажратилаётган маблағлар вилоят ҳокимлиги маъмурий биносидаги кондиционерларни таъмирлаш, ҳокимлик объектларини қўриқлаш, “Тошкент вилоят инвест компанияси” устав капиталини шакллантириш (4 млрд сўм)га сарфланади. Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси маъмурий биносининг қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича юзага келган қарздорликни қоплаш, шунингдек Нурафшон шаҳрини ободонлаштириш (10 млрд сўмдан ошиқ), Ўрта Чирчиқ туманида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини якунлаш ҳамда Бешбой маҳалласидаги Наврўз кўчасини таъмирлашга йўналтирилади.

Бундан ташқари, бюджет ссудаси бўйича асосий қарз, фоиз ва пеня тўловларини қайтариш, Нурафшон шаҳрида ободонлаштириш ва кўчат экиш ишларини давом эттиришга пул берилади.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган канал ва коллекторларнинг қарийб 15 километр қисмини бетонлаштириш учун 20 млрд сўм маблағ ажратилади.

Ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, буджет харажатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда тўловларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича масъул ташкилотларга тегишли вазифалар юклатилган. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid