platina.uz

Наманган ҳокими ўринбосари қамоққа олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ажрим чиқарган.

Жамият
19 декабрь 2023 йил
Наманган ҳокими ўринбосари қамоққа олинди

Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари С.С. қамоққа олинди.

У Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми а банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми а бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиняпти.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2023 йил 16 декабрдаги ажрими билан унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ сув таъминотидаги талон-торожликлар фош этилиб, қишлоқ хўжалиги вазирлиги собиқ амалдорлари ҳам қамоққа олинган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+