Коррупция бўйича текширувда 1,5 мингдан ортиқ ходим ишдан бўшатилди
2026 йилнинг январь–октябрь ойларида давлат ташкилотларида 5 минг 368 та хизмат текшируви ўтказилган.

Коррупцияга қарши текширувлар натижасида 10 ойда 1,5 мингдан ортиқ ходим ишдан бўшатилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида давлат ташкилотларида 5 минг 368 та хизмат текшируви ўтказилган.
Текширувлар натижасида 594 та жиноий, 160 та маъмурий ва 4 минг 604 та интизомий жазо чораси қўлланилган. 1 минг 565 та ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, 10 ойда 18 минг 970 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашувининг олди олинган, 1 минг 689 та мавжуд ҳолат бартараф этилган. Давлат харидларида эса 297,4 млрд сўмлик 114 та харид бўйича манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, бартараф этилган.





