platina.uz

Собиқ вазир Азиз Воитов ҳибсга олинди

У октябр ойида лавозимидан олинганди. 

Жамият
18 декабрь 2023 йил
Собиқ вазир Азиз Воитов ҳибсга олинди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қўлга олинди. У иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.

Азиз Воитов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2001 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, Воитов илк бор 2022 йил 22 август куни Президент фармони билан Жамшид Хўжаевнинг ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганди. Бунгача у Инвестиция ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари, "Ўзсаноатқурилишбанк" раиси лавозимларида ҳам ишлаган.

2023 йилнинг октябр ойида ишдан олинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+