platina.uz
Жамият

Азиз Воитов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши апелляция инстанциясида кўрилмоқда

Ўтган йили сентябрда уларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинган эди.

Азиз Воитов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши апелляция инстанциясида кўрилмоқда

Бугун собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши навбатдаги апелляция инстанциясида кўриб чиқилди.

Қайд этиш керак, ушбу иш ҳали яна давом этяпти. 2025 йил сентябр ойида жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди А.Воитов ва бошқаларга (жами 62 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёнини тугатиб, суд ҳукмини эълон қилганди.

Ўшанда А.Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Унга нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қоплангани сабабли 3 йил муддатга бошқарув тизими, раҳбарлик ва мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилган тарзда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида жарима ва ҳар ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.

Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг Platina.uz’га маълум қилишича, суд иши якуни бўйича қўшимча маълумотлар берилади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid