Собиқ вазирга оид суд ёпиқ тарзда кўрилади
Президент фармонига кўра, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича суд мажлислари телеканаллар, шунингдек, интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши лозимлиги белгиланган.
Жиноят ишлари Юнусобод суди биносида кўрилаётган собиқ вазир Азиз Воитов ва яна 49 ннафар судланувчига оид иш ёпиқ тарзда бўлиб ўтиши белгиланди.
Бу ҳақда суд мажлисида маълум қилинди.
Бунга фуқаровий давогарлардан бири — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги хизмат кўрсатиш агентлигининг шу ҳақдаги илтимосномаси сабаб бўлган.
Бир неча адвокатлар жумладан: адвокат Қиличов, Раҳматов, Алимов ва Янгибоевлар ҳамда аксарият судланувчилар бу илтимосномани рад этишни сўраган бўлсада, судлов ишига раислик қилувчи Сардор Содиқов "хизмат доирасидан фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар янграшини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келдик", дея судни ёпиқ деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввал Коррупцияга қарши курашиш агентлиги суднинг очиқ бўлиши қўллаб чиққанди.
Президентнинг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича суд мажлислари телеканаллар, шунингдек, интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши лозимлиги белгиланган.