Азиз Воитов ЖКнинг 4 та моддасида айбланяпти
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазирининг иши судга оширилди.
Жамият
12 август 2024 йил

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг тергови тугаб, иши судга оширилди.
Собиқ вазирнинг иши 15 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида кўриб чиқилади.
Ҳозирча Азиз Воитовга Жиноят кодексининг 4 та моддаси бўйича айблов эълон қилинган:
- 167-модда 3-қисм а ва в банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
- 205-модда 2-қисми а банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
- 206-модда 2-қисми а банди (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);
- 209-модда 2-қисми а банди (мансаб сохтакорлиги).
Эслатиб ўтамиз, cобиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов 2023 йил октябр ойида ишдан олинганди.
Декабр ойида эса у коррупциявий жиноятларни содир этганликда гумонланиб тергов қилинаётгани хабар берилганди.