Сифатсиз сув қувурларини ётқизган жиноий гуруҳ фош этилди

Улар олдиндан жиноий тил бириктириб, сохта ҳужжатлар тузишган.

Жамият
19 декабрь 2023 йил
Сифатсиз сув қувурларини ётқизган жиноий гуруҳ фош этилди

“Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси техник назоратчиси А.Азимов, пудратчи ташкилот “10-sonli Qurilish montaj boshqarmasi” МЧЖ иш юритувчиси Б.Избосаров, эксплуатация қилувчи ташкилот “Иссиқлик манбаи” ДУК Навоий вилоят бошқармаси Учқудуқ филиали бошлиғи Ш.Юнусов, “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” Навоий вилоят филиали бошлиғи Ж.Рустамов ва бошқа бир гуруҳ шахслар фош этилди.

Platina.uz сайтида суд ажрими келтирилган ҳужжат нусхаси бор.

Маълум бўлишича, улар олдиндан жиноий тил бириктириб, сохта ҳужжатлар тузиш, қурилиш-монтаж ишларини лойиҳасиз амалга ошириш йўли билан жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бюджетдан 484 млн. сўм ажратилганига қарамасдан, “Мингбулоқ” ОФЙдан Учқудуқ шаҳрига борувчи 7.2 км. ичимлик суви тармоғини реконструкция қилиш учун иш варағидаги ёзувлар ҳамда имзолари бир-биридан фарқланувчи 3 хил кўринишдаги лойиҳада сув қувурининг уланиш ва бошланиш нуқталари кўрсатилмаганлигидан фойдаланиб, ўзбошимчалик билан лойиҳага ўзгартиришлар киритишган.

Сўнг сохта ҳужжатлар асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириб, лойиҳадан четга чиқиб, ҳисоб-фактураларга ортиқча киритилган 1,2 млрд. сўмлик 490 м., 530 мм. диаметрли қувур ўрнига диаметри кичик (Д-426 мм.) 3,7 млрд. сўмлик 1452 м., изоляциясиз 2,4 млрд. сўмлик 968 м., жами 7 млрд. 430 млн. 700 минг сўмлик 2910 метр сифат сертификатлари бўлмаган, стандарт талабларига жавоб бермайдиган қувурларни ётқизишган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+