Бухоро тумани собиқ ҳокими ҳам ушланди
Унга Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича айблов қўйиляпти.
Бухоро тумани собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев вилоят прокурорининг биринчи прокурори илтимосномаси билан қамоққа олинган.
У Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми а банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми а банди, 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисми, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми а банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми а бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиняпти.
Аввалроқ сув таъминотидаги талон-торожликлар фош этилиб, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, қишлоқ хўжалиги вазирлиги собиқ амалдорлари ҳам қамоққа олинган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!