Фарғонада ҳам йўл ҳақи оширилди
Бу ҳақда вилоят ҳокимининг қарори эълон қилинди.
Жамият
16 декабрь 2023 йил
Фарғона вилояти ҳокими қарори билан ҳудудда жамоат транспорти нархи оширилди.
Жумладан, автобусларда бир киши учун йўл ҳақи 2 минг сўм этиб белгиланди (нақд пулда). Йўл ҳақини транспорт карталари, АТТО ва банк карталари орқали тўлаганларга бир марталик имтиёзли тариф 1600 сўмлик нарх амал қилади.
Йўналишли такси (микроавтобус)ларда 3 минг сўм нарх белгиланди.
Фарғона вилояти шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ичи йўналишларида йўлкира:
- автобусларда бир йўловчи учун километри 250 сўмдан;
- йўналишли таксиларда эса 350 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, ноябр ойидан Тошкентда, сўнгра Сирдарёда ҳам жамоат транспорти нархи оширилганди.