platina.uz

Ноябрдан йўлкира ошади

Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" хабар берди. 

Жамият
28 октябрь 2023 йил
Ноябрдан йўлкира ошади

Пойтахтда жамоат транспортида йўл ҳақи 1 ноябрдан оширилмоқда. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" хабар берди.

Пойтахт жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда. Унга кўра, бир йўловчи қатнови учун чекланган тарифлар нақд пул ва банк карталари орқали 2000 сўм, AТТО транспорт карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланмоқда.

Йўловчилар AТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдалансалар йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайдилар. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда жамоат транспорти нархи сўнгги маротаба 2019 йил августда 1400 сўм этиб белгиланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+