platina.uz
Жамият

Автобусда йўл ҳақини тўламаганлик учун жарима кескин ошиши мумкин

Ҳозирда ушбу жарима БҲМнинг ўндан бир қисми — 41 200 сўмни ташкил этади. Агар таклиф маъқулланса, жарима миқдори 5-10 баробар ошади. 

Автобусда йўл ҳақини тўламаганлик учун жарима кескин ошиши мумкин

2026 йилнинг 1 сентябридан автобусда йўл ҳақини тўламаганлик учун жарима кескин ошиши мумкин.

Янги тартиб тасдиқланса, биринчи марта йўлкира тўламаган йўловчига 220 минг сўм, бу ҳолат такрорланса, 440 минг сўм жарима солинади. Ҳозирда автобусда чиптасиз юрганлик учун жарима БҲМнинг ўндан бир қисми — 41 200 сўмни ташкил этади.

Шаҳар автобусларида йўл ҳақи тўлаш қатъий тартибга солинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси директори Муҳаммаджон Қаҳҳоров маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамаси 276-қарорида тегишли идораларга чиптасиз юрганлик учун жарима жазосини кучайтириш бўйича таклиф бериш вазифаси юклатилган. Бугунги кунда тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилган.

​2026 йил 1 сентябрдан бошлаб брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида тўлов қоидалари қатъийлашади.

​Янги тартибга кўра йўловчилар автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлашлари шарт этиб белгиланди.

Айтилишича, 2026 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида 82 мингдан ортиқ йўловчи йўл ҳақини тўламагани аниқланган. Ҳуқуқбузарлардан 2 млрд сўмдан зиёд жарима пуллари ундирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid