platina.uz

“Тошкент-Самарқанд” пулли йўли лойиҳаси ишлаб чиқилди

2020 йилда Тошкент ва Фарғона водийсини боғловчи пуллик йўл қурилиши маълум қилинганди.

Жамият
11 декабрь 2023 йил
“Тошкент-Самарқанд” пулли йўли лойиҳаси ишлаб чиқилди

“Тошкент-Самарқанд” пулли автомобил йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Йўлнинг умумий узунлиги 305 километрни ташкил қилмоқда. Автомобил йўли 6 тасмали “Автомагистрал” талаблари асосида қурилади. Шунингдек, ҳамма туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган.

“Тошкент-Самарқанд” пуллик автомобил йўли қурилиши натижасида ҳаракат жадаллиги тақсимланишига олиб келади. Йўл қопламасининг юк кўтариш қобилияти халқаро стандартлар бўйича 13 тонна ҳисобида амалга оширилади ҳамда автомобиль йўлининг хизмат қилиш муддати 25 йил этиб белгиланган.

Уч йил аввал, 2020 йилда Тошкент ва Фарғона водийсини боғловчи пуллик йўл қурилиши маълум қилинганди. Ушбу лойиҳани 3 босқичда (1. Қамчиқ автомобиль тоннели, 2. Тошкент–Ангрен йўли, 3. Қўқон–Андижон йўли) амалга ошириш режалаштирилмоқда. Ушбу йўл 2025-2026 йилларда қурилиши мўлжалланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 9 декабрдаги президент қарори билан, 2020-2022 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳалари юзасидан "Йўл харитаси" тасдиқланган.

Унга асосан, Қамчиқ ва Тахтиқорача довонларида янги пуллик тоннеллар, "Тошкент – Самарқанд" ва "Тошкент – Андижон" йўналишларида ҳамда Сирдарё – Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи пуллик автомобиль йўллари қурилиши белгиланган.

Президент видеоселектор йиғилишларидан бирида Шавкат Мирзиёев ички йўллар масаласига алоҳида тўхталиб, уларнинг ҳолати ёмонлиги, одамлар бундан норози эканини айтганди. Давлат раҳбари 80 минг километр ички йўлларни реконструкция қилиш, бу борада бутун дунёда қўлланиб келинаётган "фойдаланувчи тўлайди" тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидлаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+