АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияни ўтказмади
Россия ва Хитой эса АҚШни "оддий одамларнинг ўлимига кўз юмиш" да айблади.
АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясига вето қўйди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Кенгашнинг доимий аъзоси сифатида вето ҳуқуқига эга.
Хавфсизлик Кенгашидаги қолган давлатлардан 13 таси резолюцияни ёқлаб овоз берди, фақат Буюк Британия бетараф қолди.
Россия ва Хитой вакиллари АҚШ ветоси қоралаб чиқдилар. Россия вакили Дмитрий Полянский Ғазо "болалар қабристони" га айланаётганидан огоҳлантирди.
БМТдаги АҚШ расмийсининг айтишича, резолюцияда Вашингтоннинг таклифлари, жумладан, ҲАМАСнинг 7 октябрдаги "ҳужумини қоралаш" ҳам ҳисобга олинмаган.
“Афсуски, деярли барча тавсияларимиз эътиборга олинмади. Бу шошқалоқ жараённинг натижаси ва воқелик билан алоқаси бўлмаган қарордир”, дейилади изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кунлик сулҳдан кейин Исроил 1 декабрдан Ғазони яна бомбалай бошлади. Ҳозиргача жами қурбонлар сони 18 мингга яқинлашгани айтилмоқда.