platina.uz

Ўзини осган йигит тазйиққа учраган бўлиши мумкин

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳолатни ўрганишга киришди.

Жамият
2 декабрь 2023 йил
Ўзини осган йигит тазйиққа учраган бўлиши мумкин

Чирчиқдаги тергов ҳибсхонасида ўзини осиб қўйган 22 ёшли йигитнинг бурни сингани ва танасида жароҳатлар борлиги аниқлангани айтилмоқда.

Мазкур ҳолатни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратга олиб, ишга тааллуқли маълумотларни сўради. Ишга оид ҳужжатлар ўрганилмоқда.

"Тўпланган ҳужжатлар ўрганилиб, Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун вилоят прокуратурасига юборилади ва юқоридаги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади", дейилади омбудсман хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Чирчиқ шаҳар ички ишлар бошқармаси тергов ҳибсхонасидан 2001 йилда туғилган йигит ўзини осиб қўйганди.

Августда Тошкентда шундай ҳолат кузатилганди. Терговга олиб борилган фуқаро тўсатдан вафот этган, у оғир жиноятда айблангани айтилганди. Лекин бу иш ҳозир қайси жараёнда экани номаълум.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+