platina.uz
Жамият

Чирчиқда уюшган тўда аъзолари ушланди

Улар ошкора жамоат тартибини бузиб, безориликлар содир этишган, фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали пул топиш билан шуғулланишган.

Чирчиқда уюшган тўда аъзолари ушланди

Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида ДХХ ва ИИВ органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўзларини қонундан устун қўйиб, кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Хусусан:

  • Саидов Икром Эркинович, 1988 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 277-моддаси билан судланган;
  • Саидов Ислом Эркинович, 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 267-моддаси билан судланган;
  • Баизбаев Умиджон Зафар ўғли, 1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган;
  • Рустамов Аъзамжон Мансурович, 2001 йилда Бухоро вилоятида туғилган;
  • Супонов Қурбонали Носирович, 2002 йилда Навоий вилоятида туғилган;
  • Фармонов Мирзохид Шухратович, 1988 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.

Ушбу шахслар умумэътироф этилган хулқ-атвор нормалари ва жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, ошкора равишда жамоат тартибини бузиб, безориликлар содир этишган. Фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали пул топиш билан шуғулланишган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid