Тошкентдаги далаҳовлида 5 турдаги наркотикларни сақлаб келган жиноий гуруҳ аниқланди
Уюшган гуруҳнинг бошқа аъзоларини ушлаш учун Ўрта Чирчиқ туманида тезкор тадбир давом эттирилди. Натижада наркотик моддалар истеъмолчилари ушбу ашёларни тегишли жойдан олиб кетаётганда ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчиларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси, 6-қисми, "а" банди билан иш қўзғатилган.

Тошкентда далаҳовлида сақланаётган 5 хил турдаги гиёҳвандлик воситалари тезкор тадбир иштирокчилари томонидан белгиланган тартибда олиб қўйилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати эълон қилган видеолавҳада айтилади.
ИИВ тезкор қидирув департаменти ўтказган тадбирда Тошкентда 3 кгга яқин гиёҳвандлик воситалари аниқланди. Яшнобод туманидаги тадбирда 2006 йилда туғилган фуқаро хонадонида гашиш моддаси топилган. Шунингдек, бу ердан тарози ва бошқа воситалар топилди. У наркодўконда ишлагани аниқланди.
Интернет орқали унга 200 грамм гашиш сотиш учун берилгани аниқланди. Давом эттирилган тадбирларда 146 та пакетда наркотикларни турли ҳудудларда кўмиб юрган аёл ушланди. У вақтинча ижарага олган далаҳовли текширилганда жами 2,7 кг миқдорида турли хил гиёҳванд моддалар (мефедрон, кокаин, алфа FVP, гашиш) топилди. Шунингдек, хонадонга унга жиноий шерик бўлган яна бир аёл ушланди.
Уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини ушлаш учун Ўрта Чирчиқ туманида тезкор тадбир давом эттирилди. Ва натижада наркотик моддалар истеъмолчилари ушбу ашёларни тегишли жойдан олиб кетаётганда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчиларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси, 6-қисми, "а" банди билан иш қўзғатилган.
