platina.uz

Сирдарё ҳокими "Сардоба" сув омбори сабаб катта маблағ ажратди

Маблағ вилоят махсус ҳисобрақамига келиб тушган ҳомийлик пулларидан берилади. 

Жамият
1 декабрь 2023 йил
Сирдарё ҳокими "Сардоба" сув омбори сабаб катта маблағ ажратди

Сирдарё вилояти ҳокимининг фармойиши билан "Сардоба" сув омбори сабаб 2 млрд. 242 млн. сўм маблағ ажратилди.

Унга кўра, мазкур пуллар сув омборида юзага келган фавқулодда ҳолат оқибатларини тезкор бартараф этиш мақсадида жалб қилинган техника ва транспорт воситаларига ёқилғи-мойлаш материалларини қуйиш билан боғлиқ кредиторлик қарздорликларини қоплаш учун берилмоқда.

Жумладан Оқолтин туман ҳокимлигига 1,5 млрд. сўм, Сардоба тумани ҳокимлигига 742 млн. сўм берилади.

Маблағ сув омбори талофатларини бартараф этиш учун очилган вилоят махсус ҳисобрақамидан ўтказиб берилади. Таъкидлаш керакки, ажратилаётган маблағлар ушбу ҳисобрақамга тушган ҳомийлик маблағларидан берилиши назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов гул кўчатларини экиш учун катта маблағ ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+