Исроил ва ҲАМАС вақтинчалик келишувга эришди
Ушбу келишувда Қатар воситачилик қилган.
Исроил ҳукумати ҲАМАС билан вақтинчалик келишувни маъқуллади, у фаластинлик асирлар эвазига ҳарбий гуруҳ томонидан гаровга олинганларни озод қилиш ва бир неча кунга жанговар ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутади, деб ёзади Times of Israel.
Ушбу келишувда Қатар воситачилик қилган.
"Бугун кечқурун ҳукумат ушбу мақсадга эришишнинг биринчи босқичи режасини тасдиқлади, унга кўра камида 50 нафар ўғирланган аёллар ва болалар тўрт кун ичида озод қилинади, бу вақт давомида жанглар тўхтатилади", деди Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху.
Haatrez нашрининг аниқлик киритишича, дастлабки алмашинув Исроилга 30 нафар бола, саккиз нафар она ва яна 12 нафар аёлни қайтаришни назарда тутади.
Бу йирик дипломатик ютуқ ва уруш бошланганидан бери ҳарбий ҳаракатлардаги биринчи йирик паузадир, дейди Axios.
Аввалроқ Исроил ҲАМАСнинг 50 кишини озод этиш эвазига вақтинчалик сулҳ тузиш ҳақидаги таклифини рад этганди.