Исроил ҲАМАС таклифига рад жавоби берди

Ғазодаги қурбонлар сони 12 минг кишига яқинлашмоқда. 

Жаҳон
18 ноябрь 2023 йил
Исроил ҲАМАС таклифига рад жавоби берди

Исроил ҲАМАС ҳаракатининг 50 нафар исроиллик аёл ва болаларни озод қилиш эвазига бир неча кунлик сулҳ таклифини рад этди. Расмий Тел-Авив гаровга олинган 70-80 кишини озод қилишни назарда тутса, келишувни кўриб чиқишга тайёр.

Исроил бу жавобни расмий музокараларда воситачи бўлган Қатарга топширган. 

Бу қарор Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамасининг тунги мажлисида қабул қилинди, дея аниқлик киритди  Yediot Achronot нашри. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу  Исроил армияси бош штаб раҳбари Герзи Ҳалеви ва хавфсизлик бошлиғи Ронен Бар томонидан қўллаб-қувватланган Мудофаа вазири Йоав Галантнинг позициясига рози бўлган. Бу ХАМАСга ҳарбий босимни кучайтиришни назарда тутади. 

Исроил асирга олинган оилаларни ажратмаслигини таъкидлаб, Ғазо секторида гаровга олинган барча аёллар ва болалар биргаликда озод этилишини талаб қилмоқда. Тел-Авив кўпроқ маҳбусларни озод қилиш эвазига жанглардан қўшимча кунлар ажратишни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, Исроил расмийлари гаровга олинган 70-80 кишининг озод этилишини кўзда тутувчи келишув ҳали ҳам муҳокамага очиқ эканини айтди.

ҲАМАС маълумотларига кўра, Ғазодаги қурбонлар сони 12 минг кишига яқинлашди, Исроил ҳужумлари эса тўхтамаяпти. Маълумотларга кўра, беш мингдан зиёд бола қурбон бўлган. 

Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон можаро юзасидан кескин баёнот бериб, Исроилдан "болалар ва аёлларни ўлдиришни тўхтатиш"ни сўраганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+