Россияни ёқтирмайдиган шахс Аргентина президенти бўлди
Унинг асосий рақиби мағлубиятини тан олган.
Аргентинада мамлакатнинг БРИКСга кириши ва Россия билан ҳамкорлигига қарши бўлган, ўта ўнг сиёсатчи Хавер Милей президент этиб сайланди. У сайлов бюллетенларининг 86,59 фоизи натижасига кўра 55,95 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Унинг рақиби, Иқтисодиёт вазири Серхио Масса эса 44,04 фоиз овоз тўплаган.
Массанинг аллақачон мағлубиятини тан олган ва рақибини ғалаба билан табриклаган. "Натижалар биз кутгандек бўлмади, мен Хавер Милей билан боғланиб, уни табрикладим ва унга омад тилайман, чунки у аргентиналикларнинг кўпчилиги кейинги тўрт йилга танлаган президентдир", - дейди номзод.
Айни пайтда Аргентина чуқур иқтисодий инқирозни бошидан кечирмоқда. Йил бошидан буён инфляция 120 фоизга етди, миллий валюта қадрсизланмоқда, аҳолининг иш ҳақи амалда ўсмаяпти, қашшоқлик 40 фоиздан ошди. Мамлакат халқаро захираларини деярли йўқотди ва ХВФ олдидаги кўп миллиард долларлик қарзларини тўлаш учун Хитой ёрдамига мурожаат қилишга мажбур.
52 ёшли Милей иқтисодчи мутахассислигига эга. У оила қурмаган ва фарзандлари йўқ.
Бўлажак президент сиёсатга яқинда кириб келди ва 2019 йилда Либертарианлар партиясига қўшилди.
У Аргентинада "сиёсий каста" га чек қўйиши, давлат харажатларини қисқартириши ва инфляцияга қарши кескин кураш олиб боришини билдирди.
Милей радикал чораларни таклиф қилади - у иқтисодиётни долларлаштириш, хусусийлаштириш, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида, АҚШ ва Исроил фойдасига Хитой, Бразилия ва Россия билан ҳамкорликдан воз кечишни ёқлайди. Бундан ташқари, Майли Аргентинанинг БРИКСга қўшилишига қарши ва коммунистлар ва социалистлар билан ҳамкорлик қилишни истамаслигини айтиб келади.