platina.uz

Ўғирланган пулларнинг банки маълум бўлди

Банк киберхавфсизлик маркази ушбу ҳодисани текширмоқда.

Иқтисод
16 ноябрь 2023 йил
Ўғирланган пулларнинг банки маълум бўлди

Universalbank банк карталарида бир неча миллион сўм пуллар ўғирланганини банк ахборот хизмати тасдиқлади.

Айтилишича, банк киберхавфсизлик маркази ушбу ҳодисани текширмоқда.

Банк хабарига кўра, анти-фрод тизимида муаммолар чиққан, банк Unired иловасидаги барча жараёнларни вақтинчалик тўхтатган. Бир неча юз миллион сўм музлатилган.

Аввалроқ 11 ноябрга ўтар кечаси ва эрта тонгда айрим фуқароларнинг банк карталаридан катта миқдордаги пуллар ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Марказий банк ва HUMO тўлов тизими банк карталаридан катта миқдорда пуллар ўғирлангани ҳақидаги хабарларни рад этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+