Банк карталаридан миллионлар ўғирлангани айтилмоқда
Марказий банк ва бошқа ташкилотлар ҳозирча расмий изоҳ бермади.
Жамият
14 ноябрь 2023 йил
Тармоқда жорий йилнинг 11 ноябрга ўтар кечаси ва эрта тонгда айрим фуқароларнинг банк карталаридан катта миқдордаги пуллар ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Норасмий маълумотларга кўра, бу ҳолатда банк тизими сервер даражасида бузилган, бунинг натижасида фирибгарлар мамлакат банкларидан бирининг иловаларидан бирида рўйхатдан ўтган карталарга ҳеч қандай муаммосиз кириш ҳуқуқига эга бўлишган. Натижада Ўзбекистон фуқароларининг маблағлари хорижга осон ўтказила бошланди.
Агар маълумот тасдиқланса, бу иш Ўзбекистон банк тизими тарихидаги энг йирик хакерлик бўлиши мумкин.
Марказий банк ва бошқа ташкилотлар ҳозирча расмий изоҳ бермади.