Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига зарба берди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

 Ғазо секторидаги Aл-Aҳли Aл-Маадани шифохонасига уюштирилган ҳужум натижасида 800 киши ҳалок бўлгани уруш бошидан бери энг қонли воқеа бўлиб қолмоқда. 

Жаҳон
1 ноябрь 2023 йил
Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига зарба берди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 31 октябр куни Ғазо секторидаги Жабалия қочқинлар лагерига авиазарба берди, оқибатда камида дастлаб 50 кишидан 120 кишигача тинч аҳоли ўлгани айтилмоқда.

1 ноябр куни яна 10дан ошиқ қурбонлар аниқланган. Қурбонларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар экани маълум қилинган. 

Исроил томонининг айтишича, вайронагарчилик Ҳамаснинг юқори мартабали қўмондони ва унинг баъзи одамлари ҳалок бўлган ҳаво ҳужуми туфайли содир бўлган. Иддаога кўра, ҲAМAС тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида ғайриинсоний фойдаланган, ҳаво ҳужумлари эса ҲАМАСнинг ер ости бункерлари қулашига олиб келган. Ҳужумнинг асосий нишони ҲАМАС командири Иброҳим Биарий бўлган ва у йўқ қилинган, дейилади Исроил манбаларида. 

Исроил 2021 йилда ҳам шунга ўхшаш сабаб билан Ғазонинг Римал ҳудудидига зарба берган, натижада 47 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторидаги Aл-Aҳли Aл-Маадани шифохонасига уюштирилган ҳужум натижасида 800 киши ҳалок бўлгани уруш бошидан бери энг қонли воқеа бўлиб қолмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+