platina.uz

Фарғона ҳокимининг барча ўринбосарлари огоҳлантирилди

Халқ депутатлари вилоят кенгаши уларга йил охиригача муддат берган.

Жамият
21 октябрь 2023 йил
Фарғона ҳокимининг барча ўринбосарлари огоҳлантирилди

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосарлари 2023 йил 3-чорак якуни бўйича фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ижроси 100 фоиз ва ундан юқори — “аъло” деб баҳоланган бўлса-да, лекин айрим мақсадли кўрсаткичларга эришишда, хусусан, ijro.gov.uz ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ижроси таъминланиши зарур бўлган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликкка йўл қўйгани учун огоҳлантирилди.

Platina.uz сайти барча вилоят ҳокимларининг обуначилар орасидаги рейтингини аниқлаган эди. Унда Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров 643 та овоз билан 8-ўринни олганди.

Белгиланган мезонлар таҳлилига кўра, вилоят ҳокими ўринбосарларининг 3-чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши натижалари қуйидагича баҳоланди:

Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Х.Сирожитдиновнинг фаолияти йўналиши бўйича:

37 та асосий кўрсаткичлардан 32 таси бажарилган бўлиб, 5 та кўрсаткичларнинг ижроси тўлиқ таъминланмаган.

Жумладан:

  • тижорат банкларида муаммоли кредитламинг улуши 86,4 фоизга;
  • яратилган янги иш ўринлари (бандлик дастури ижроси) 150 301 тани (режа - 198 532 та) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 75,7 фоизга;
  • оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар миқдори 180,4 млрд. сўмни (режа - 200 млрд. сўм) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 90,2 фоизга;
  • “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ижроси таъминланган топшириқ ва вазифалар сони 30 тани (режа - 31 та) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 96,8 фоизга;
  • мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (каноатлантирилган мурожаатлар улуши) 74.0 фоизга бажарилган.

Ҳоким биринчи ўринбосари Х.Сирожитдиновнинг умумий самарадорлик кўрсаткичи 102,7 фоизни ташкил этиб, “аъло” деб баҳоланган.

Вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Х.Исақовнинг фаолияти йўналиши бўйича:

48 та асосий кўрсаткичлардан 43 таси бажарилган бўлиб, 5 та кўрсаткичларнинг ижроси тўлиқ таъминланмаган.

Жумладан:

  • аҳолига етказиб берилган суюлтирилган газ ҳажми (йил бошидан) 62 834,1 тоннани (режа - 67 045,2 тонна) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 93,7 фоизга;
  • етказиб берилган табиий газ ҳажми (йил бошидан) 1 350 541 минг куб метрни (режа - 1 351 733 минг куб метр) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 99,9 фоизга;
  • иссиқлик таъминотидан тўловлардан қарздорликларни қисқартириш 4 506,0 млн. сўмни (режа - 4 987,0 млн. сўм) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 90,4 фоизга;
  • “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ижроси таъминланган топшириқ ва вазифалар сони 57 тани (режа - 60 та) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 95,0 фоизга;
  • мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (каноатлантирилган мурожаатлар улуши) 64.0 фоизга бажарилган.

Ҳоким ўринбосарининг умумий самарадорлик кўрсаткичи 106,5 фоизни ташкил этиб, “аъло” деб баҳоланган.

Вилоят ҳокими ўринбосари — инвестисиялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи И.Эргашевнинг фаолияти йўналиши бўйича:

18 та асосий кўрсаткичлардан 16 таси бажарилган бўлиб, 2 та кўрсаткичларнинг ижроси тўлиқ таъминланмаган.

Жумладан:

  • амалга ошириладиган ҳудудий экспорт ҳажми 515,4 млн. доллар (режа - 550,2 млн. доллар) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 93,7 фоизга;
  • шундан саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми 332,5 млн. доллар (режа - 394,8 млн. доллар) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 84,2 фоизга;
  • мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (яъни қаноатлантирилган мурожаатлар улуши) 60,0 фоизга бажарилган.

Ҳоким ўринбосарининг умумий самарадорлик кўрсаткичи 126,7 фоизни ташкил этиб, “аъло” деб баҳоланган.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсуновнинг фаолияти йўналиши бўйича:

40 та асосий кўрсаткичлардан 37 таси бажарилган бўлиб, 3 та кўрсаткичларнинг ижроси тўлиқ таъминланмаган.

Жумладан:

  • сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари учун амалга оширилган тўловлар ҳажми 3 689,0 млрд сўмни (режа -
  • 5246,0 млрд. сўм) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 70,3 фоизга;
  • “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ижроси таъминланган топшириқ ва вазифалар сони 28 тани (режа - 30 та) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 93,3 фоизга;
  • мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (яъни қаноатлантирилган мурожаатлар улуши) 65,0 фоизга бажарилган.

Ҳоким ўринбосарининг умумий самарадорлик кўрсаткичи 101,8 фоизни ташкил этиб, “аъло” деб баҳоланган.

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Қосимовнинг фаолияти йўналиши бўйича:

50 та асосий кўрсаткичлардан 30 таси бажарилган бўлиб, 20 та кўрсаткичларнинг ижроси тўлиқ таъминланмаган.

Жумладан:

  • вилоят бўйича 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 77,3 фоиз (режа - 84,4 фоиз) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 91,2 фоизга;
  • мактабгача тайёрлов тизими билан 6 ёшли болаларни қамраб олиш даражаси 70,0 фоиз (режа - 93,6 фоиз) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 74,8 фоизга;
  • давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида яратиладиган қўшимча қувватлар сони 4 тани (режа - 8 та) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 50 фоизга;
  • қамров даражаси паст бўлган, олис ва аҳолиси тарқоқ жойлашган ҳудудларда, шунингдек, шароити оғир қишлоқ ва маҳаллаларда ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони ва яратиладиган қўшимча қувват сони 98 тани (режа - 101 та) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 97,0 фоизга;
  • умумтаълим мактабларининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси (ҳар 1000 кишига тўғри келадиган олий маълумотли ўқитувчилар сони) 53 526 нафар (режа - 55 553 нафар)ни ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 96,4 фоизга;
  • жиҳозланган умумтаълим мактаблари сони 13 тани (режа - 14 та) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 92,9 фоизга;
  • бандлиги таъминланган профессионал таълим муассасалари битирувчилари сони 39 126 нафар (режа - 39 910 нафар)ни ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 98,0 фоизга;
  • ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 33,0 фоиз (режа - 40,0 фоиз) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 82,5 фоизга;
  • бандлиги таъминланган профессионал таълим муассасалари битирувчилари сони 5 242 нафарни (режа - 5 577 нафар) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 94,0 фоизга;
  • олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши) 35,8 фоиз (режа - 37,2 фоиз) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 96,2 фоизга;
  • ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи чоп этилган тарғибот материаллари (услубий қўлланма, рисола, флаер, плакатлар) сони 118 тани (режа - 120 та) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 98,3 фоизга;
  • оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали эфирга узатилган кўрсатув ва ижтимоий роликлар, чоп этилган мақолалар, ўтказилган онлайн лойиҳа ва танловлар сони 375 тани (режа - 400 та) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 93,8 фоизга;
  • ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали тўлаб берилган “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар сони 0,33 минг нафар (режа - 0,4 минг нафар)ни ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 82,5 фоизга;
  • аҳолида мавжуд касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омиллари даражасига кўра 2-хавф гуруҳи ўртасида скрининг текширувлари ўтказилган шахслар сони 238 817 нафар (режа - 238 817 нафар)ни ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 99,9 фоизга;
  • аҳолида мавжуд касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омиллари даражасига кўра 4-хавф гуруҳига кирувчи хонадонига ташриф буюриш орқали ва йил давомида режали стационар шароитда даволаниш билан қамраб олинган беморлар сони 54 201 нафар (режа - 55 000 нафар)ни ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 98,5 фоизга;
  • гўдаклар ўлимини камайтириш (гўдаклар ўлими 1 000 та тирик туғилганларга нисбатан) даражаси 6,3 коеффицент (режа - 6,9 коэффициент)ни ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 91,3 фоизга;
  • оналар ўлимига йўл қўймаслик (оналар ўлими сонининг ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоқлар сонига нисбати) даражаси 13,9 коэффициент (режа - 15 коэффициент)ни ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 92,7 фоизга;
  • “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ижроси таъминланган топшириқ ва вазифалар сони 47 тани (режа - 53 та) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 88,7 фоизга;
  • мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (яъни қаноатлантирилган мурожаатлар улуши) 79,0 фоизга бажарилган.

Ҳоким ўринбосарининг умумий самарадорлик кўрсаткичи 103,4 фоизни ташкил этиб, “аъло” деб баҳоланган.

Вилоят ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Кавланованинг фаолияти йўналиши бўйича:

21 та асосий кўрсаткичлардан 19 таси бажарилган бўлиб, 2 та кўрсаткичларнинг ижроси тўлиқ таъминланмаган.

Жумладан:

  • касб-ҳунарга ўқитилган хотин-қизлар сони 17 400 нафарни (режа - 18 000 нафар) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 96,7 фоизга;
  • мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (яъни қаноатлантирилган мурожаатлар улуши) 60,0 фоизга бажарилган.

Ҳоким ўринбосарининг умумий самарадорлик кўрсаткичи 101,5 фоизни ташкил этиб, “аъло” деб баҳоланган.

Вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Х.Аҳмедовнинг фаолияти йўналиши бўйича:

26 та асосий кўрсаткичлардан 21 таси бажарилган бўлиб, 5 та кўрсаткичларнинг ижроси тўлиқ таъминланмаган.

Жумладан:

  • туризм ва маданият соҳасида барпо этилган янги иш ўринлари сони 1 273 та (режа - 1 301 та)ни ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 97,8 фоизга;
  • туризм ва маданият соҳаларидаги ташкилотларга жалб этилган битирувчилар, иш билан таъминланган ёшлар сони 75 нафарни (режа - 77 нафар) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 97,4 фоизга;
  • маҳаллий ҳокимият органлари сайтининг оммавийлиги даражаси (сайтга ташриф буюрувчиларнинг ҳудуд аҳолиси сонига нисбати) 84,0 фоиз (режа - 85,0 фоиз) ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 98,8 фоизга;
  • мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (яъни қаноатлантирилган мурожаатлар улуши) 85,7 фоизга бажарилган.

Ҳоким ўринбосарининг умумий самарадорлик кўрсаткичи 102,1 фоизни ташкил этиб, “аъло” деб баҳоланган.

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарининг Ж.Хатамовнинг фаолияти йўналиши бўйича:

12 та асосий кўрсаткичларнинг барчаси ижроси тўлиқ таъминланган.

  • мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (яъни қаноатлантирилган мурожаатлар улуши) 65,0 фоизга бажарилган.

Ҳоким ўринбосарининг умумий самарадорлик кўрсаткичи 108,3 фоизни ташкил этиб, “аъло” деб баҳоланган.

Шунга асосан халқ депутатлари вилоят кенгаши барча ҳоким ўринбосарларига қуйидаги топшириқларни берди:

  • уч кун муддатда 2023 йил 4-чорак давомида ўз фаолияти самарадорлигини “аъло” баҳо бўлишини таъминлаш мақсадида (яъни барча кўрсаткичларни тўлиқ бажарилишига эришиш 100 фоиз ва 100 фоиз+) йўл хариталарини (ҳар бир чорак бўйича алоҳида-алоҳида) ишлаб чиқиш ва йўл харитада белгиланган бандлар ижросини ўз вақтида, сифатли ва тизимли бажарилишини ташкил этиш;
  • президент ва ҳукумат ҳужжатлари, топшириқлари белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини ташкил этиш, ўзлари масъул бўлган йўналишлар бўйича туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйиш.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+