Йилнинг энг яхши ҳокими танланди — обуначилар талқинида
Йил охирида Platina.uz талқинига кўра энг яхши ва энг ёмон ишлаган ҳокимлар рейтинги тузилади.
Бир ҳафта давомида "2023 йилда энг яхши ишлаган ҳоким қайси?" деб номланган сўровнома бўлиб ўтди. Унда обуначиларимиз ўзлари истаган ҳокимга овоз бердилар.
Сўров жами 50 мингдан ортиқ қамровга эга бўлди ва унда жами 12420 киши ўз овози билан қатнашди. Хоразм вилояти ҳокими 2756 та овоз билан яққол устунликка эришган бўлса, энг кам овозларни Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти йиғди.
Сўровнома натижалари:
1. Хоразм (Ж.Раҳимов) — 2756 та;
2. Қашқадарё (М.Азимов) — 1598 та;
3. Самарқанд (Э.Турдимов) — 1506 та;
4. Андижон (Ш.Абдураҳмонов) — 1332 та;
5. Навоий (Н.Турсунов) — 1116 та;
6. Сурхондарё (У.Қосимов) — 924 та;
7. Тошкент в. (З.Мирзаев) — 649 та;
8. Фарғона (Х.Бозоров) — 643 та;
9. Наманган (Ш.Абдураззоқов) — 478 та;
10. Қорақалпоғистон (А.Оринбоев) — 461 та;
11. Жиззах (Э.Солиев) — 363 та;
12. Бухоро (Б.Зарипов) — 300 та;
13. Тошкент ш. (Ш.Умрзоқов) — 180 та;
14. Сирдарё (А.Маҳмудалиев) — 114 та.
Бу шунчаки обуначилар фикри холос. Йил охирида Platina.uz талқинига кўра энг яхши ва энг ёмон ишлаган ҳокимлар рейтинги тузилади.