Бўка ҳокими ўз аризасига кўра ишдан олинди
Унинг ўрнига Бахтиёр Бегматов тайинланди.
Жамият
16 январь 2024 йил

Низомиддин Аббосов соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан Бўка тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Бахтиёр Бегматов тайинланди. Бунгача у Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бахтиёр Бегматов 1976 йили Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2001 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамоат қурилиши академияларини тамомлаган.