Бўка туманида ҳам ҳоким ўзгарди
Зойир Мирзаев ушбу лавозимга айни пайтда Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Сардор Исоқулов номзодини тавсия этди.

Бўка туманида ҳам ҳоким ўзгарди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Бегматов Бахтиёр Пахриддинович лавозимидан озод этилди.
Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокими лавозимига айни пайтда Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Исоқулов Сардор Дадажонович номзодини тавсия қилди.
Сардор Дадажонов туманни келгусида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан тақдимот қилди.
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши Сардор Исоқуловни туман ҳокими этиб тасдиқлади.
Аввалроқ Гулистон шаҳри ва Ғиждувон туманида ҳоким алмашганди.