platina.uz
Жамият

Фарҳод Умаров Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинланди

У “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори вазифасида ишлаб келаётганди. Унгача туманни Шерзод Ашуров бошқарган. 

Фарҳод Умаров Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинланди

Фарҳод Умаров Ғиждувон тумани ҳокими лавозимини эгаллади.

Халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори вазифасида ишлаб келаётган Умаров Фарҳод Бақоевич номзодини Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори ўқиб эшиттирилди.

Фарҳод Умаров меҳнат фаолиятини Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежи ўқитувчилигидан бошлаб, Бухоро шаҳар молия бўлими ва вилоят молия бошқармасидаги раҳбарлик лавозимларида самарали ишлаган. 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

2017-2021-йилларда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 2021-2024-йилларда Вобкент тумани ҳокими лавозимларида фаолият кўрсатган.

2021 йилдан шу кунгача туманни Шерзод Ашуров бошқарганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid