Отабек Бозоров Наманган вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
У аввал Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаган.

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.
Бугун Наманган вилояти ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича янги ўринбосари -- Бозоров Отабек Хасанбоевич жамоатчиликка таништирилди.
Отабек Бозоров мазкур тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритганди.