platina.uz

Шахсий бизнеси бор ҳокимлар ва амалдорлар ошкор бўлди

Уларнинг орасида 2 нафар ҳоким, 1 нафар вазир ўринбосари ҳам бор.

Жамият
3 январь, 19:34
Шахсий бизнеси бор ҳокимлар ва амалдорлар ошкор бўлди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги шахсий бизнеси бор ҳокимлар ва бир қатор амалдорларни ошкор қилди.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда айрим мансабдор шахслар тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётганига оид эълон қилинган хабарлар ва бошқа очиқ маълумотлар асосида ўтказилган ўрганишлар бунга асос бўлган.

Хусусан:

  • “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК бош директори Шерали Абдужаббаров;
  • Миробод туман ҳокими Анвар Сайфутдинов;
  • “Миллий антидопинг агентлиги” раҳбари Абдушукур Садиков;
  • “Ахборотлаштириш бош маркази” УК раҳбари Дилшод Сариходжаев;
  • Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова;
  • “Миллий ПР-маркази” ДУК директори Дилфуза Самандарова;
  • Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов;
  • Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов.

Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан агентлик кўрган чоралар натижасида уларнинг таъсисчилик ва раҳбарлик фаолиятлари тугатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+