platina.uz
Жамият

Самарқандда Глобал инвестиция форуми очилди

Глобал инвестиция форуми ва кўргазма 18 октябргача давом этади.

Самарқандда Глобал инвестиция форуми очилди

Самарқанда шаҳридаги “Экспомарказ”да Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида Глобал инвестиция форуми ва кўргазма иш бошлади.

Инвестиция форумида вазирлар, ҳалқаро молия институтлари раҳбарлари даражасида муҳокамалар, 5 та панель сессияси, 22 та тақдимот ўтказиш режалаштирилган.

“Экспомарказ”даги 4200 кв.м майдонда Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудининг туристик-инвестицион салоҳиятини акс эттирувчи стендлар, 3 та туристик-рекреацион зона - Зомин, Чорвоқ, Чимён ҳудудларининг, Марказий Осиё давлатлари - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг, шунингдек, Япония, Чехия, Франция ва Бразилиянинг 4 та стартап лойиҳасининг ҳамда Ўзбекистон Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ ва “Узбекистан вертолётлари” МЧЖларининг стендлари ташкил этилган.

Бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ давлатдан 634 вакил, шу жумладан, 122 та йирик хорижий инвестор ҳамда 540 га яқин йирик маҳаллий компаниялар Бош Ассамблеянинг расмий веб-сайтидаги махсус ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб иштирок этишини маълум қилди.

Форум доирасида умумий қиймати 2 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар манзилли рўйхати шакллантирилиб, инвесторларга тақдим этилди.

“Экспомарказ”даги Глобал инвестиция форуми ва кўргазма 18 октябргача давом этади.

Аввал Самарқандга “Маданий туризмнинг халқаро пойтахти” мақоми берилиши маълум қилинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid