Самарқандга “Маданий туризмнинг халқаро пойтахти” мақоми берилади
Халқаро туризм академияси ташкил этилади.

Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида Самарқандга “Маданий туризмнинг халқаро пойтахти” мақомини бериш тўғрисида декларация ҳамда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида битим қабул қилинди.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили томонидан имзоланди.
Аввалроқ Президент туризмни ёритувчи журналистлар ва саёҳат блогерларни бирлаштирувчи Глобал медиакампус тузишни таклиф қилганди.




