Фарғонада катта миқдорда ноқонуний тамаки ва дорилар аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамият
14 октябрь 2023 йил
Фарғонада катта миқдорда ноқонуний тамаки ва дорилар аниқланди

Фарғонада 1 млрд. 406 млн. сўмлик дори воситалари ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси аниқланди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Данғара туманида тезкор тадбир ўтказишди. 

Тадбир  давомида фуқаро Т.В. хонадонида ноқонуний сақланаётган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган,  умумий қиймати 1 млрд. 406 млн. сўмлик 292 мингдан зиёд сифати кафолатланмаган дори воситалари ва 30 000 қути акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Наманганда катта миқдорда қалбаки дорилар фош этилгани хабар берилганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+