platina.uz

Наманганда қалбаки дорилар савдоси фош қилинди

Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жамият
12 октябрь 2023 йил
Наманганда қалбаки дорилар савдоси фош қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро М.Ш. ўз уйида яширин цех ташкил этиб, “Пирацетам” дори воситасини қиммат нархларда ўтказиш мақсадида “Панавир” номи остида қайта қадоқлаб ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, текширув давомида 672 қути “Пирацетам”, 299 қути “Панавир” номи туширилган дори воситаси ҳамда 12 750 дона ёрлиқ ва 2 550 дона дори воситаси ўрови учун махсус қути ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси (сифациз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси қайтадан фаолиятини бошлаши маълум қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+