Намангандаги омборда қиймати 3,3 млрд сўмдан ортиқ сифати номаълум дорилар сақланаётгани аниқланди
Ҳозирда дорилар процессуал тартибда олиб қўйилиб, уларнинг хусусиятини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.

Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс ўзига тегишли хонадонда яширин омбор ташкил этиб, дастлабки қиймати 3,3 млрд сўмдан ортиқ сифати кафолатланмаган дорилар сақлаётгани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Platina.uzʼга хабар берди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Божхона, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Янги Наманган туманидаги «Мингтерак» маҳалласидаги хонадон кўздан кечирилганда:
-хорижда ишлаб чиқарилган 156 турдаги камёб дорилар топилган;
-уларнинг умумий сони 23 432 бирликни ташкил этади;
-мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилган дориларнинг қиймати эса 3,3 млрд сўмдан ошади.
Ҳозирда контрафакт экани гумон қилинаётган дорилар процессуал тартибда олиб қўйилиб, уларнинг хусусиятини аниқлаш учун экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.





