platina.uz
Жамият

Айрим дорилар асл нархидан 6 баробар қиммат сотилгани аниқланди

Рақобат қўмитаси ўтказган «сирли мижоз» тадбирларини ўтказди. Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан белгиланган тартибда кўрсатмалар берилди. 

Айрим дорилар асл нархидан 6 баробар қиммат сотилгани аниқланди

Рақобат қўмитаси ўтказган «сирли мижоз» тадбирлари давомида айрим дори воситалари учун белгиланган нархларга риоя этилмагани аниқланди.

«SHUNQORLAR» МЧЖга қарашли дорихонада «ПОЛИМИК® блистеры №10(1x10)» дори воситасининг сотиш учун рухсат этилган нархи 12 837,18 сўм бўлса-да, 70 минг сўмдан таклиф қилинган. «КОНВУЛЕКС® Капли для приема внутрь 300мг/мл» эса 66 481 сўм ўрнига 395 минг сўмдан сотиш учун таклиф этилган.

«MUNO FARM» МЧЖга қарашли Қорақамиш 2/5 мавзесидаги дорихонада «СТИМУЛОТОН Таблетки покрытые оболочкой 50мг блистеры №30(3x10)» 50 666,17 сўм ўрнига 295 минг сўмдан таклиф қилинган.

«CITY FARM» МЧЖ дорихоналарида «БАКТАМЕД 3.5мл ампулы» 18 849,43 сўм ўрнига 63 минг сўмдан сотилган. «НО-ШПА® 40 мг/2 мл ампулы №25» ҳам белгиланган нархдан юқорига сотилган.

«HOSIL FARM» МЧЖ дорихонасида «Лантус® СОЛОСТАР® 100 ЕД/мл 3мл №5(1x5)» дори воситасининг рухсат этилган 20 фоиз устама қўйилган нархи 115 173,3 сўм бўлган. Бироқ препарат 80 фоиз устама билан 190 минг сўмга сотилган.

Шу дорихонада «СЛИДЕРОН Таблетки 16 блистеры №20(2x10)» 115 677,1 сўм ўрнига 349 минг сўмдан сотилган.

«AMIR FARM TRADE» МЧЖ дорихонасида «БАКТАМЕД 0,5% 3.5мл ампулы» учун 20 фоиз ўрнига 100 фоиз устама қўйилиб, 32 минг сўм нарх белгиланган.

«FERUZA NUR MED» МЧЖга қарашли дорихонада «ПОЛИМИК® блистеры №10(1x10)» 12 837,18 сўм ўрнига 62 минг сўмдан сотилган.

«LEADER PHARMGROUP» ХК, «PHARM S GOLDEN» МЧЖ ва «RUSLAN BUYUK FARM» МЧЖга қарашли дорихоналарда ҳам «НО-ШПА® 40 мг/2 мл ампулы №25» дори воситаси белгиланган нархдан юқори нархда сотилгани аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан белгиланган тартибда кўрсатмалар берилган. Лицензия талаблари бўйича қайта кўриб чиқиш учун тегишли ваколатли органга сўров юборилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid