platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Намангандаги яширин дори омборларида 5,2 млрд сўмлик маҳсулотлар аниқланди

Жами 46 865 дона, жумладан, “Эринит”, “Гемаза”, “Фенотропил” каби дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Намангандаги яширин дори омборларида 5,2 млрд сўмлик маҳсулотлар аниқланди

Контрафакт дори воситалари савдосига чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона ҳамда Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи, 2002, 1997 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктирган ҳолда, 5 та хонадонда яширин омборлар ташкил этиб, тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган катта миқдордаги дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланди.

Натижада, хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан олиб келинган 287 турдаги, жами 46 865 дона, жумладан, “Эринит”, “Гемаза”, “Фенотропил” каби дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Уларнинг дастлабки тахминий қиймати 5,2 млрд сўмга тенг.

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid