platina.uz
Жамият

Жами 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар аниқланди

Пойтахт кўчаларида тўхтатилган "Трекер"дан 12400 дона “Зардекс” ва 14 дона “Регапен” дори воситалари топилган. 

Жами 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар аниқланди

33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс ва унинг 1999 й.т. самарқандлик таниши пойтахт ҳудудида тўхтатилиб текширилди.

Натижада, уларнинг ёнида 8400 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, улар вақтинчалик омбор сифатида фойдаланиб келаётган Чилонзор туманидаги хонадондан ҳам 12600 дона “Регапен” ва 10 минг дона турли хилдаги, ишлаб чиқариш фирмаси аниқ бўлмаган, қўлбола усулда тайёрланган дори воситалари, дориларни қадоқлашда фойдаланиладиган 500 дона идишлар ва қалбаки дориларнинг қадоқларига тегишли қайдларни ёзишга мўлжалланган маркерловчи мини-принтер қурилмаси ашёвий далил сифатида олинди.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар ва божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, 1994 й.т. шахс 6 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситасини 600 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга бу турдаги дори воситаларини етказиб бериб турган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам судланган фуқаро ҳам пойтахт ҳудудида ушланди.

Унинг “Трекер” русумли автотранспорт воситасидан 12400 дона “Зардекс” ва 14 дона “Регапен” дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid