Тиббиётми ёки табобат? Ижтимоий сўров

Platina.uz шу савол доирасида аҳолидан сўровнома ўтказди.

Жамият
10 октябрь 2023 йил

Сўнгги вақтлар ижтимоий тармоқлар орқали фармацевтик препаратлардан заҳарланаётган кўплаб беморларга гувоҳ бўляпмиз. Яқиндагина аввал Чуст тумани, кейинроқ Андижон вилоятида ёш болаларда учраган заҳарланиш ҳолатларини бунга мисол қилиш мумкин.

Бунга қарама-қарши тарзда табобат ҳам кенг тарқалиб, қайсидир маънода инсонларнинг ишончига кириб улгурди. Platina.uz "Тиббиётми ёки табобат?" деган савол доирасида аҳолидан сўровнома ўтказди.

"Табобатга кўп ишонмайман", "поликлиникамиздан дори тарқатилади, лекин барибир қўрқаман", "шу пайтгача шифокор тавсияси билан дори ичиб келганман, шунинг учун менда касалланиш ҳолати бўлмайди", "бир икки марта ўзимизнинг усулимизда даволаниб кўрганмиз, ножўя таъсирлар кўрсатгани учун шифокорга борганимиз маъқул, деган хулосага келганмиз", "тиббиёт берадиган дориларга барибир муҳтожмиз, кимнидир қон босими бор, бусиз иложи йўқ" каби изоҳлар билан тиббиётни ёқлаганлар респондентларимизнинг юқори қисмини ташкил этди.

Иккинчи ўринда эса "ўзим табобат усулини кўп қўллайман, шу пайтгача докторга ҳеч қачон ишим тушмаган", "табобат яхши бўлиб қолди, дориларгаям ишонч йўқ ҳозир, химикат кўпайиб кетган, ҳар хил дорилар чиқиб ётибди", "доктор ёзиб берган дориларни вақтида ича олмаганим учун табобатни ёқлайман" каби жавоблар билан табобатни ёқловчиларни кўришимиз мумкин.

Кейинги ўринларда эса ё иккаласини ёқламай, ўзи тузалишга ҳаракат қилувчилар, ёки аксинча иккаласига ҳам юзланиб кўриш кераклигини таъкидлашди.

Одинахон Деҳқонова

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+