platina.uz

Ўзбекистон бугунги кун ҳисобидан илк олтин медални қўлга киритди

Кеча, 5 октябр куни уч нафар ўзбек боксчиси олтин медал соҳиби бўлганди. 

Спорт
6 октябрь 2023 йил
Ўзбекистон бугунги кун ҳисобидан илк олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси бугунги кун ҳисобидан илк олтин медалини қўлга киритди.

Унга каноэ слаломида эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Aнвар Клевлеев муаллифлик қилди. Ҳамюртимизнинг финалда қайд этган 98.63 сонияли натижасини ҳеч бир рақиб яхшилай олмади ва Клевлеев Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 20тага етди.

Кеча, 5 октябр куни уч нафар боксчимиз, Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Халоковлар ҳам олтин медални қўлга киритганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+