Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги ўрнини сақлаб қолди
Бугун делегация аъзолари 10 та спорт турларида медаллар учун курашади.
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 14 та олтин, 15 та кумуш ва 21 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5 ўринни сақлаб турибди.
Бугун делегация аъзолари 10 та спорт турларида медаллар учун курашади.
Юнон-рум кураши баҳсларида кучлилар сараланмоқда. Исломжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Мусобақа давомида Баҳромов Тиен Буи (Вйетнам) ва Лигуо Чао (Хитой), Бахшуллоев Нираж (Ҳиндистон) ҳамда Мансур Нурбердиев (Туркманистон), Бердимуратов эса Максат Саилау (Қозоғистон) каби рақибларини мағлубиятга учратишди.
“Классик” кураш усталари ўртасида саралаш баҳслари якунига етди. Қувонарлиси, унда Жаслгасбай Бердимуратов -87 кг вазн тоифасининг финал йўлланмасига эга бўлди. Ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Масато Суми устидан ғалаба қозонди. Ярим финалда имкониятни бой берган Илҳомжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) бронза медали учун, шунингдек, чорак финалда мағлубиятга учраган Дилшод Омонгелдиев (-77 кг) эса учинчи ўрин учун ўтиш босқичида баҳс олиб борадиган бўлишди. Бердимуратовнинг финалдаги рақиби эронлик Носир Ализода бўлади.
Қўшниларимиздан Қозоғистон 13 (+3) ва Тожикистон 19 (+3) ўринга кўтарилди, Қирғизистон 24 ўринни сақлаб турибди. Туркманистон эса 28 ўринга (-1) тушиб кетди.