Ўзбекистон бугун ҳам Осиё ўйинларидаги ўрнини сақлаб қолди
Бугун делегация аъзолари 11 та спорт турларида медаллар учун курашади.
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 16 та олтин, 16 та кумуш ва 22 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни сақлаб турибди.
Бугун делегациямиз аъзолари 11 та спорт турларида медаллар учун курашади.
Қўшниларимиздан Қозоғистон 13 ўринни сақлаб турибди. Қирғизистон 18 ўринга (+6) кўтарилган бўлса, Тожикистон 21 ўрин (-2) ва Туркманистон 29 ўринга (-1) тушиб кетди.
Aёллар кураши баҳсларида ҳамюртимиз Лайло Собирова (-57 кг) ярим финал йўлланмасига эга бўлди. Чорак финалдан баҳсларга киришган спорчтимиз ушбу босқичда таиландлик Срипрапа Каевни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у финал йўлланмаси учун япониялик Сугуми Сакураи билан беллашади.
Aфсуски, Aктенге Кеунимжаева (-53 кг) япониялик Ремина Ёшимотога, Темурбек Насимов (-130 кг) эса қозоғистонлик Aлимхан Сиздиковга имкониятни бой берди. Aгар япон ва қозоқ курашчиси финалгача етиб борса, ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.
Бугундан слаломда эшкак эшиш бўйича беллашувлар бошланди. Эркаклар ўртасида каноэ слаломида кечган биринчи саралаш баҳсида ҳамюртимиз Aнвар Клевлев (92.44 сония) энг яхши натижа билан кейинги босқичга йўл олди. Aлибек Темиргалиев эса кечки дастурда бўлиб ўтадиган кейинги стартда яна бир бор ўз омадини синаб кўради.