Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинлари чемпионига айланди

Дўсматов муросасиз кечган финал жангида таиландлик рақибини мағлубиятга учратишга эришди.

Спорт
5 октябрь 2023 йил
Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинлари чемпионига айланди

Бокс бўйича Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ўз совринлари орасига Осиё ўйинларининг олтин медалини қўшиб қўйди. 

Дўсматов муросасиз кечган финал жангида таиландлик Тҳитисан Панмотни мағлубиятга учратишга эришди. Энди Ҳасанбойда ҳар бир боксчи эришиши мумкин бўлган титуллар тўлиқ кўринишга келди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 16 та олтин, 16 та кумуш ва 22 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб тургани маълум қилинганди. 

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+