platina.uz

ИИВ халқаро қидирувдаги Нодир Юнусов ҳақида маълумот беришни истамаяпти

Ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида мухбиримиз Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов билан боғланди.

Жамият
27 сентябрь 2023 йил
ИИВ халқаро қидирувдаги Нодир Юнусов ҳақида маълумот беришни истамаяпти

“Антиструмин” дорисини ишлаб чиқарган “САМО” МЧЖ корхонаси раҳбари Нодир Юнусов АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати томонидан қидирувга берилгани, одам савдоси ва фирибгарликда айблангани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида мухбиримиз Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов билан боғланганида Интерполга расмий сўров юбориш кераклигини билдирди.

Platina.uz сайти Нодир Юнусовга оид хабарга аниқлик киритиш мақсадида 26 сентябр куни "Интерпол"нинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи, генерал-майор Ш.Собировга расмий хат билан сўров юборди.

Сўровимизга бир кунда жавоб олдик. Лекин Интерполдан эмас. 27 сентябр куни Ички ишлар вазири матбуот котиби Ш.Ғиёсов имзоси билан келган жавобда маълумотларни "Интерпол ва ички ишлар органларининг расмий манбалари орқали олиш мумкинлиги" айтилган.

Оммавий ахборот воситасига нисбатан "онангга бор, отангга бор" қабилидаги бу муносабатнинг Ички ишлар вазири матбуот котиби имзоси билан билдирилишини тизимда очиқлик ва шаффофликка дарз кетганига ишора деб қабул қиламиз.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+