platina.uz

Қорабоғда ёқилғи ортилган машина портлади, қурбонлар кўп

Тан олинмаган республика таслим бўлгач, кўплаб арманлар ҳудудни тарк этаётганди. 

Жаҳон
26 сентябрь 2023 йил
Қорабоғда ёқилғи ортилган машина портлади, қурбонлар кўп

Тан олинмаган Қорабоғ Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ҳудудда ёқилғи ташувчи юк машинасининг портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Яна 290 киши яраланиб, шифохоналарга етказилган.

“290 нафар жабрланувчи турли даражадаги куйишлар билан тиббий марказларга ётқизилди. Етти киши касалхонада вафот этди. 13 нафар жасаднинг шахси аниқланмаган. Ўнлаб одамларнинг аҳволи ўта оғир”, — дея ёзмоқда ОАВ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб.

Aрманистоннинг “Aрменпресс” агентлиги кўп сонли бедарак йўқолганлар ҳақида хабар қилган.

Кеча, 25 сентябр куни Хонкенди-Aскеран автомобил йўлидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёқилғи ортилган ёнилғи юк машинаси портлаб кетди. Ёқилғи қуйиш шохобчаси минтақадан чиқиб, Aрманистонга кетаётганларни бензин билан таъминлаган. Дастлаб 200 нафар жабрланганлар ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябр куни Озарбайжон Қорабоғда аксилтеррор операцияни эълон қилди. Натижада тан олинмаган республика таслим бўлди. Оқибатда ҳудуддаги кўплаб этник арманлар Арманистонга кўчиб кета бошлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+