Озарбайжон Қорабоғда аксилтеррор операция бошланганини эълон қилди
Мазкур қарордан Россия тинчликпарвар кучлари ҳам хабардор қилинган.
Озарбайжон Қорабоғда "маҳаллий характердаги террорчиликка қарши тадбирлар" бошланганини эълон қилди.
"Кенг кўламли провокацияларни тўхтатиш", "Арманистон қуролли кучлари тузилмаларини қуролсизлантириш ва олиб чиқиш, ҳарбий инфратузилмани зарарсизлантириш ва Озарбайжон тинч фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида" минтақада маҳаллий терроризмга қарши чоралар бошланди", дея баёнот берди Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.
Яна бир мақсад "конституциявий тузумни тиклаш"дир.
Озарбайжон ҳарбийлари, шунингдек, Арманистон қуролли кучлари тузилмаларининг позицияларини олдинги чизиқда ва чуқурликдан юқори аниқликдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда ишдан чиқариши белгиланган.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги ва Туркия-Россия қўшма мониторинг маркази раҳбариятини ҳолатдан бохабар қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасида президент сайлангани ва Ўзбекистон бу жараённи тан олмагани хабар берилганди.