Ўзбекистон Қорабоғдаги сайловларни тан олмаслигини маълум қилди
ТИВ бу ҳақда баёнот берди.
Сиёсат
11 сентябрь 2023 йил
Ўзбекистон Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмаслигини эълон қилди. ТИВ бу ҳақда баёнот берди.
"Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентабр куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди" дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тоғли Қорабоғ миллий ассамблеяси (парламенти) Самвел Шаҳраманянни тан олинмаган республиканинг янги президенти этиб сайлаганди.