platina.uz

Қорабоғ масаласи: ўт очиш тўхтатилади, ҳудуд Озарбайжонга интеграция қилинади

19 сентябр куни Озарбайжон мудофаа вазирлиги Қорабоғда ҳарбий операция бошлаганди. 

Жаҳон
20 сентябрь 2023 йил
Қорабоғ масаласи: ўт очиш тўхтатилади, ҳудуд Озарбайжонга интеграция қилинади

Озарбайжоннинг Қорабоғ ҳудудидаги тан олинмаган республика расмий Боку билан музокараларга киришишини эълон қилди.

Унда айтилишича, музокаралар 21 сентябр куни Евлах шаҳрида ўтказилади.

Шунингдек, ҳудуддаги арман қўшинлари қуролсизлантирилади, оғир техникалар олиб чиқилади. Музокараларда Қорабоғни Озарбайжонга интеграция қилиш, маҳаллий арманларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябр куни Озарбайжон мудофаа вазирлиги Қорабоғда аксилтеррор операция ўтказилишини эълон қилганди. Операция давомида тан олинмаган Қорабоғ ҳудудидаги нишонларга зарба берилди.

Тан олинмаган республика расмийлари иддаосига кўра, операция натижасида 32 киши ҳалок бўлди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+